platina.uz
Жамият

Она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси чекланиши хабар берилди

Ваҳоланки олти йил аввал қабул қилинган қонунда гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун ушбу маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмаслиги айтилганди.  

Она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламаси чекланиши хабар берилди

Ўзбекистон қонунчилигига она сути ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишни чеклашга қаратилган ўзгартиришлар киритилиши хабар берилди.

Чақалоқларни 6 ойликкача фақат кўкрак сути билан боқишни тарғиб қилиш ва 2030 йилга келиб бу кўрсаткични 70 фоизга етказиш бўйича дастур ҳам қабул қилинади. Бу ҳақда маълумотлар 19 сентябр куни бўлиб ўтган президент йиғилишида ССВ мутасаддилари томонидан янграган.

Унга кўра, Ўзбекистонда она сути билан озиқлантиришни қўллаб-қувватлаш миллий дастури тасдиқланади. Дастурда қонунчиликка она сути ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламасини чеклашга қаратилган ўзгартиришлар киритилиши белгиланган.

Бироқ...

Ўзбекистонда аллақачон, 2019 йилда она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотлар рекламасига тақиқ қўйилган. Афсуски, йиллар давомида ушбу тартиб ишламай келмоқда.

Қонунчилик палатаси 2019 йил 9 октябрда қабул қилган ва Сенат 2019 йил 11 октябрда маъқуллаган қонуннинг 10-моддасида гўдаклар ва кичик ёшдаги болалар учун она сутининг ўрнини босувчи маҳсулотларни реклама қилишга йўл қўйилмайди, деб ёзилган.

Қонун президент томонидан 2019 йил 23 октябрда имзоланган ва шу куни матбуотда эълон қилинган. 6 ой ўтиб, яъни 2020 йил апрелдан кучга кирган.

Аммо орадан бир неча йил ўтиб кетганига қарамай, турли телеканалларда болалар бўтқаси рекламасига кўзимиз тушади. Қонун талабига кўра, бўтқалар ҳақидаги ҳар қандай ахборотда она сути билан озиқлантиришнинг фойдаси ва афзаллиги тўғрисида кўрсатма бўлиши керак.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъулларидан ушбу масала юзасидан тегишли изоҳ кутамиз.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid