Ногиронликни белгилашда янги тартиблар жорий этилади
Ногиронлик ягона стандартлар асосида белгиланади,тизим рақамлаштирилади. Мазкур тартиб 1 октябрдан бутун республика бўйлаб жорий қилинади.

Ногиронликни белгилаш рақамлаштирилади ва янги тартиблар жорий этилади.
2025 йил 16 сентябр куни “Ногиронликни белгилаш тизими рақамлаштирилиши муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 587-сонли ҳукумат қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор билан эндиликда ногиронликни белгилаш жараёни электрон тизим асосида амалга оширилади:
Ногиронлик ягона стандартлар асосида белгиланади. Жараён Тошкент ва Навоийда синов тариқасида бошланади, 1 октябрдан бутун республика бўйлаб жорий қилинади.
Беморнинг касаллик тури, даволаниш муддати, реабилитация ва протез воситаларига эҳтиёжи автоматик шакллантирилади.
Ҳужжатлар оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда ТИЭКка юборилади.
Ҳукумат қарорига мувофиқ:
-касалликлар рўйхати кенгайди – сиртдан белгиланадиган касалликлар 48 тадан 60 тага етди;
- 18 ёшгача ўзгалар парваришига муҳтож болаларнинг касалликлари янги таҳрирда тасдиқланди;
- кўрикдан қайта ўтказиш муддати кўрсатилмаган касалликлар рўйхати ҳам янгиланди.
Ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилиш дастури энди фақат электрон шаклда тузилади.
ТИЭК иш графиги – ҳафтада 5 кун, кунига 7 соатни ташкил қилади.
Касб, спорт ва таълимга оид тавсиялар бериш нормалари бекор қилинди.