platina.uz
Жамият

Тошкент дунёнинг яшаш учун энг арзон шаҳарларидан дея топилди

Ўзбекистон пойтахтида яшаш Олмаота, Бишкек, Остона, Боку каби шаҳарларга қараганда камхаржроқ экани айтилган. 

Тошкент дунёнинг яшаш учун энг арзон шаҳарларидан дея топилди

Ўзбекистон пойтахти Тошкент дунёнинг яшаш учун энг арзон шаҳарларидан дея топилди.

Numbeo портали глобал шаҳарларнинг яшаш нархи индекси рейтингини эълон қилди. Рўйхат уй-жой, озиқ-овқат, транспорт ва хизматлардан келиб чиққан ҳолда энг қимматдан энг арзонгача бўлган 400 дан ортиқ шаҳарларни ўз ичига олади.

Тошкент рейтингда 370-ўринни эгаллади. Ўзбекистон пойтахтида яшаш Олмаота (346), Бишкек (364), Остона (366)га қараганда арзонроқ экани айтилган.

Озарбайжон пойтахти Боку Тбилиси (316) ва Ереванни (257) ортда қолдириб, 340-ўринни эгаллади. Рейтинг қанчалик баланд бўлса, шаҳар шунчалик қимматроқ бўлади.

Шунингдек, рейтингда:

-Москва - 230

- Истанбул — 258

- Екатеринбург - 277

- Анқара — 286-ўринни эгаллади.

Дунёдаги энг қиммат шаҳар Швейцариянинг Цюрих шаҳри бўлиб қолмоқда (1-ўрин), энг арзони Ҳиндистоннинг Коимбаторе шаҳри (404-ўрин). Умуман олганда Швейцария ва АҚШ шаҳарлари рейтингда юқори поғоналарни банд этган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid