Ўзбекистон ФИФА рейтингидаги ўрнини яхшилади
Миллий жамоа Қатар ва ЖАР термалари оралиғида жойлашди. Умумий рейтингда Испания етакчилик қилди.

Ўзбекистон ФИФА ррейтингида юқорилади.
ФИФА томонидан миллий жамоаларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ўрнидан бир поғона юқорилаб, 54-ўриндан жой олди.
Шунингдек, миллий жамоа Осиё термалари орасида 6-ўринни банд этган. Япония Осиёда энг яхши натижани қайд этди (19-ўрин). Қўшни Тожикистон 104, Қирғизистон эса 106-ўринда жойлашди.
Ўзбекистон Қатар ва ЖАР термалари оралиғида жойлашган.
Рейтингни Испания бошқариб бормоқда, Франция ва Аргентина кейинги ўринларда. Аввалги рейтингларда Аргентина юқори поғонада эди.