Самарқандда танқидий йиғилиш: етти нафар кадастрчи ишдан олинди
Ўнга яқин ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. Улар аҳолидан тушаётган аризаларни асоссиз рад этиб, эътиборсиз қолдирган.

Кадастр соҳасида бўйича танқидий йиғилиш бўлиб ўтди ва қатор ходимлари ишдан олинди.
Самарқанд вилоятида Давлат кадастрлари палатаси раиси М.К. Валиев бошчилигида таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилди.
Учрашувда аҳоли ва тадбиркорлардан келиб тушаётган аризаларнинг асоссиз рад этилаётгани, мурожаатларга беэътиборлик ва масъулиятсиз ёндашув кескин танқид остига олинди. Ўрганилган асосли фактлар таҳлили бўйича вилоятнинг филиал раҳбарларидан изоҳ сўралди.
Палата раиси "Ариза ва мурожаатларни белгиланган муддатларда ва қонуний асосда жавоб бериш, асоссиз радлар учун жавобгарлик белгиланиши" - ҳақида огоҳлантирди.
Назорат янада кучайтирилиши белгиланди. Бундай ҳолатларга йўл қўяётган 10 га яқин ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари белгиланиб, 7 нафар кадастрчилар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.
Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси раисининг мурожаат ва аризалар бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда.