platina.uz
Жамият

Грин картага рўйхатдан ўтиш пуллик бўлади

Йиғилган пуллар тизим харажатларига йўналтирилади. Йиғимлар бир йилда тахминан 25 миллион доллар фойда келтиради. 

Грин картага рўйхатдан ўтиш пуллик бўлади

Грин карта лотереяси энди пуллик бўлади.

АҚШ Давлат департаменти Diversity visa лотереясида рўйхатдан ўтиш учун 1 долларлик йиғим жорий этилишини эълон қилди. Бу ҳақда департамент сайтида айтилган.

Тегишли қоида 16 сентябрда эълон қилинган ва у октябр ойидан кучга кириши керак. Ғолиб бўлган тақдирда виза сўровини кейинги кўриб чиқиш учун йиғим ўзгаришсиз қолади – 330 доллар.

Янги тўловлар тизим, маълумотларни сақлаш, автоматик танлаш ва хавфсизликни текшириш харажатларини қоплашга ёрдам беради. Тўлов, шунингдек, сохта аризалар сонини камайтириши керак. Бу ҳар йили тахминан 25 миллион доллар қўшимча даромад келтиради.

Эслатиб ўтамиз, аввал грин карта лотереясида қатнашиш мутлақо бепул эди.

Ўзбекистон грин картага талабгорлар энг кўп мамлакатлардан саналади. Ҳар йили миллионлаб фуқаролар ушбу лотереяга ариза топширади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid