platina.uz
Жаҳон

Араб ва бошқа мусулмон давлатлари етакчилари Қатарда йиғилади

Улар Исроилнинг Доҳага берган ҳужумига эҳтимолий жавоб ва бошқа чораларни муҳокама қилади. Исроилга қандай жавоб қайтарилиши ҳозирча номаълум. 

Араб ва бошқа мусулмон давлатлари етакчилари Қатарда йиғилади

Қатар араб ва мусулмон давлатлари етакчилари ва ташқи ишлар вазирларини Доҳада йиғади. Улар Исроилнинг ҲАМАСнинг юқори мартабали мулозимларига яқинда берган зарбасига келишилган жавобни муҳокама қилиш учун қабул қилмоқда.

“Биз қардош араб, ислом ва халқаро ҳамжамиятнинг дўст давлатларининг Исроилнинг ваҳшиёна ҳужумини қоралаган бирдамлигини юксак қадрлаймиз”, деди якшанба куни мамлакат бош вазири Шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Тани.

Ал-Тани йиғилиш олдидан Ню-Йоркда президент Доналд Трамп билан ҳам учрашгани хабар қилинган. Хабар қилинишича, у Оқ уй раҳбарини Доҳанинг Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушни тугатиш учун Миср ва АҚШ билан ҳамкорлик қилишга содиқлигига ишонтирган.

Шу билан бирга, унинг айтишича, олти киши - ХАМАСнинг беш аъзоси ва бир Қатар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган Исроил зарбаси “воситачилик тамойилининг ўзига қилинган ҳужум”дир.

"Ушбу ҳужумни фақат давлат терроризми деб таърифлаш мумкин, яъни ҳозирги экстремистик Исроил ҳукумати халқаро қонунларга зид ёндашув олиб бормоқда", - деди вазир.

Ал-Тани Исроилнинг Яқин Шарқдаги ҳужумлари оқибатларига чора кўриш вақти келганини таъкидлади. “Халқаро ҳамжамият икки томонлама стандартларни қўллашни тўхтатиш ва Исроилни содир этган барча жиноятлари учун жазолаш вақти келди”, деди у.

Мазкур баёнот ёпиқ учрашувнинг видеоёзувида янграган, у Қатар ҳукумати томонидан эълон қилинган.

14 сентябр куни оммавий ахборот воситалари томонидан эълон қилинган резолюция лойиҳасидан парчага кўра, саммит иштирокчилари "Исроилнинг Қатарга шафқатсиз ҳужуми ва Исроилнинг душман ҳаракатлари, жумладан, геноцид, этник тозалаш, очарчилик, қамал, мустамлакачилик фаолияти ва экспансионистик сиёсатини қоралаган. Улар минтақада тинчлик ва ҳамкорликка интилишда давом этишини" эълон қилишга тайёрлигини билдирган.

Қатарда сўзлаган Араб давлатлари лигаси Бош котиби Аҳмад Абул Ғайт "жиноят қаршисида сукут сақлаш кўпроқ жиноятларга йўл очади", дея огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, 9 сентябр куни Исроил Қатарга зарба берди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амирига қўнғироқ қилиб, Исроилнинг ҳужумини қоралади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid