platina.uz
Маданият

Таниқли актёр ва режиссёр вафот этди

2002 йилда умр бўйи муваффақияти учун Оскар билан тақдирланган бу актёр ўз уйида ухлаб ётганда жон берган.

Таниқли актёр ва режиссёр вафот этди

Таниқли актёр ва режиссёр Роберт Редфорд 89 ёшида Ютадаги уйида ухлаб ётганда вафот этди. У актёрлик фаолиятини 1960-йилларда бошлаган.

Редфорд "Уотергейт" жанжали ҳақидаги "Президентнинг барча одамлари" (1976) филмидаги журналист Боб Вудворд, "Африкалик"да овчи Деннис (1985) ва "Икки юрак учрашуви" филмидаги аскар Хаббелл (1973) роллари билан машҳур.

Редфорднинг энг сўнгги филмлари қаторига банк ўғри Форрест Такер ҳақидаги “Қурол тутган чол” (2017) киради.

1980 йилда Редфорд режиссёр сифатида дебют қилди ва дарҳол "Оддий одамлар" психологик драмаси учун "Энг яхши филм" ва "Энг яхши режиссёр" номинацияларида иккита "Оскар" олди.

2002 йилда у умр бўйи муваффақияти учун Оскар билан тақдирланган.

Редфорд актёрлик ва режиссёрликдан ташқари, ижтимоий фаолият билан ҳам шуғулланган.

1981 йилда у мустақил киноижодкорлар ва бошқа ижодий мутахассисларни қўллаб-қувватловчи нотижорат ташкилот – Sundance институтига асос солган.

2016 йилда Редфорд Барак Обамадан Президентнинг Озодлик медалини олди. "Унинг санъати ва фаоллиги халқимизнинг маданий меросини шакллантиришда давом этмоқда, миллионлаб одамларни кулиш, йиғлаш, ўйлаш ва ўзгартиришга илҳомлантирмоқда", дейилади Редфорд мукофотида.

Редфорд 1936 йил 18 августда Калифорниянинг Санта-Моника шаҳрида ишчи оиласида туғилган.

Редфорд 1958 йилдан 1985 йилгача Лола ван Вагенен билан турмуш қурган; эр-хотиннинг тўрт фарзанди бор эди, улардан бири гўдаклигида вафот этган. 2009 йилда Редфорд илгари узоқ йиллар бирга яшаган немис рассоми Сибил Саггарсга уйланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid