platina.uz
Жамият

Жарима баллари: қоидабузарликлар ўтган йилга нисбатан 58 фоизга камайган

Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилди. Салкам 64 минг ҳайдовчи эса 1 баллгача жарима баллари олган.

Жарима баллари: қоидабузарликлар ўтган йилга нисбатан 58 фоизга камайган

Ўтган уч ой давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун 60 мингдан зиёд ҳайдовчи жарима балларини олди.

Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг июн ойидан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, ҳайдовчиларга қоидабузарлик учун жарима баллари белгилаш амалиёти йўлга қўйилган.

Уч ой ичида 4 нафар ҳайдовчи 5 баллгача, 14 ҳайдовчи 4 баллгача, 129 ҳайдовчи 3 баллгача, 4976 нафар ҳайдовчи 2 баллгача, 63 974 нафар ҳайдовчи эса 1 баллгача жарима баллари олган. Шу билан бирга 9 млн 325 минг ҳайдовчи умуман жарима баллари олмаган.

2024 йил июн-август ойларида 285 мингдан ошиқ қоидабузарликлар содир этилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг июн-август ойларида 168 мингтани ташкил этади. Яъни ўтган йилга нисбатан қоидабузилишлари 58 фоизга камайган.

Ўтган йили ёзнинг уч ойида ҳайдовчилар айби билан 531 ЙТҲ содир бўлган, бу кўрсаткич 2025 йилда 338 тани ташкил этмоқда. Камайиш даражаси 36 фоизни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 1 июндан қоидабузарликлар учун жарима баллари тизими ишга тушганди.

Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар тўплаган жарима баллари ҳақида СМС хабарнома орқали огоҳлантирилади.

Аввалроқ айрим қоидабузарликлар учун жазони кучайтириш таклиф этилганди.

Белгиланган тезликни соатига 100 километрдан ортиқ катталикда ошириб юборганлик учун уловни бошқариш ҳуқуқидан олти ойга маҳрум қилиниб, БҲМнинг йигирма баравари миқдорида жарима тайинланиши мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid