platina.uz
Жамият

Пуллик тўхташ жойлари учун махсус имтиёзлар тақдим этилади

Имтиёзлар бундай жойларга яқин яшовчи кўп қаватли уйлар аҳолиси учун берилади. Ушбу енгиллик сутканинг кечки пайтидан тонггача татбиқ этилади. 

Пуллик тўхташ жойлари учун махсус имтиёзлар тақдим этилади

Тошкентда пуллик тўхташ жойлари учун махсус имтиёзлар яратилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Пуллик тўхташ жойлари ташкил этилган кўчаларда кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли учун махсус имтиёзлар яратилмоқда.

Бунда пойтахт аҳолиси учун резидентлик рухсатномалари жорий этилиб, рухсатнома эгалари ўз маҳалласи ҳудудидаги тўхташ жойларидан сутканинг кечки пайтидан тонггача имтиёзли шартларда фойдаланиш имконига эга бўладилар.

Шунингдек, кундузги вақтда ҳам муайян чегирмалар берилади, байрам ва дам олиш кунларида эса янада кенгроқ имтиёзлар тақдим этилади.

Ҳозирги кунда резидентлик рухсатномаларини электрон тартибда олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан интеграция ишлари олиб борилмоқда. Жараёнлар жорий йил ноябрь ойига қадар якунланиши режалаштирилган.

Ушбу ишлар якунланганидан сўнг, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори қабул қилиниб, рухсатнома бериш тартиби, амал қилиш муддати, ҳуқуққа эга бўлувчи фуқаролар тоифаси, тақдим этиладиган имтиёзлар рўйхати аниқ белгиланади, дейилади хабарда.

Қарор қабул қилинган вақтда аҳоли танишиб чиқишлари учун белгиланган тартибда эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили октябрда Тошкентда 14 мингга яқин пуллик автотураргоҳ манзиллари тасдиқланганди.

Ушбу манзиллар тўлиқ автоматлаштирилиб, видеокузатув қурилмалари ўрнатилиши, имтиёзли фойдаланиш имконияти мавжуд бўлиши белгиланган.

Пуллик автотураргоҳлар ҳақида эса бу ерда батафсил ўқишингиз мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid