platina.uz
Жаҳон

АҚШда Трампнинг машҳур тарафдорларидан бири отиб ўлдирилди

Чарли Кирк мактаблар, коллежлар ва университетларда консерватив қадриятларни тарғиб қилувчи ҳаракатга асос солганди. Трамп бу воқеадан кейин мамлакатда байроқларни ярим туширишни буюрди. 

АҚШда Трампнинг машҳур тарафдорларидан бири отиб ўлдирилди

Сиёсий фаол ва президент Доналд Трамп тарафдори Чарли Кирк Юта университети кампусидаги нутқи вақтида отиб ташланди.

Киркнинг бўйнига ўқ узилган, у оғир аҳволда шифохонага етказилган. Кейинроқ АҚШ президенти Доналд Трамп Кирк вафот этганини айтди.

Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида мамлакат бўйлаб байроқларни тўрт кун давомида, якшанба оқшомига қадар мотам белгиси сифатида ярим туширишни буюрганини эълон қилди.

"Буюк ва афсонавий Чарли Кирк вафот этди. Америка Қўшма Штатларидаги ёшларни Чарлидан кўра яхшироқ тушунадиган ва қайғурадиган ҳеч ким йўқ. Уни ҳамма яхши кўрарди. Мелания ва мен унинг гўзал рафиқаси Эрика ва оиласига ҳамдардлик билдирамиз. Чарли, биз сизни яхши кўрамиз!" дея ёзган Трамп.

31 ёшли Чарли Кирк Трампнинг таниқли тарафдори ва подкаст бошловчиси бўлиб, мактаблар, коллежлар ва университетларда консерватив қадриятларни тарғиб қилиш мақсадида АҚШнинг Turning Point талабалар гуруҳига асос солган.

Киркка 100-200 метр масофадан ўқ узилган. Маҳаллий ҳукумат дастлаб ҳужумда гумонланувчини қўлга олганини маълум қилган, бироқ кейинроқ маълум бўлишича, отишма содир этган шахс ҳалигача қўлга олинмаган.

Юта штати губернатори, республикачи Спенсер Кокс қотиллик сиёсий сабабларга кўра содир этилганини айтди.

"Бу бизнинг давлатимиз учун қора кун. Мен аниқ айтмоқчиман: Бу сиёсий қотиллик", - деди губернатор Кокс журналистларга.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid