Суд-ҳуқуқ тизимида нималар ўзгармоқда: инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари устувор бўлади
Судлар томонидан ёзма ва нотариал тасдиқланган битимга асосан 2022 йилда 66 мингта, 2023 йилда 230 мингта ва 2024 йилда 429 мингта иш кўрилган.

Сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ тизимида инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари устувор бўлади. Хусусан, соҳа ривожи йўлидаги қуйидаги муҳим чора-тадбирлар кўзда тутилган:
- судлар фаолиятини яхшилашга қаратилган эътибор;
- фуқаролар томонидан одил судловдан фойдаланиш имкониятини яхшилаш;
- судьялар пухта ўрганиш ва таҳлил қилишни талаб этадиган жиддий ишларни ҳар томонлама кўриб чиқиш имкониятига эга бўлишлари.
Судлар томонидан ёзма ва нотариал тасдиқланган битимга асосан 2022 йилда 66 мингта, 2023 йилда 230 мингта ва 2024 йилда 429 мингта иш кўрилган.
Булар:
- қарз шартномаси (нотариус тасдиқлаган қарз шартномасида агар қарзни кимдир қайтармаса, судга берилади);
- ижара шартномаси;
- олди-сотди шартномаси: уй, машина, бирор бир қимматбахо буюмлар. Масалан, кимдир машинани сотди, нотариус тасдиқлади, лекин машинани бермади.
- оилавий битимлар;
- турмуш ўртоқлар ўртасида мол-мулк тақсимоти бўйича нотариусда тузилган битим (агар бир томон шартни бажармаса, судга талаб киритилиши мумкин);
- юридик фактларни белгилаш;
- шахснинг қайси санада туғилганини тасдиқлаш;
- никоҳ регистрациядан ўтмаган бўлса, оилавий муносабатлар фактларини белгилаш;
- стажни тасдиқлаш (бир ишчи пенсияга чиқмоқчи, ишхонаси ёпилан булса);
- мулк ҳуқуқини белгилаш;
- меросга бўлган ҳуқуқни белгилаш;
- мерос мол-мулкини қабул қилиш муддатини тиклаш;
- оталикни тан олиш (агар мен шу фарзанднинг отасиман деб турса);
- боланинг фамилиясини ўзгартириш.
Ёзма ва нотариал тасдиқланган битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб 2022 йилда 266,8 мингта, 2023 йилда 394 мингта ва 2024 йилда 375 мингта автотранспорт билан боғлиқ гаров шартномалари тасдиқланган.
Ижара тўловлари, кўп квартирали уйлардаги жойларнинг мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловлар, коммунал ва алоқа хизматлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаблар қуйидагича:
- табиий газ: 2022 йил, 2023 йил ва 2024 йилда 10,5 минг, 43,1 минг ва 27 минг;
- ичимлик суви — 9,5 минг, 17 минг, ва 87,6 минг иш кўрилган.