platina.uz
Жамият

Ангрендаги ЙТҲда жами 11 киши ҳалок бўлган

Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг фармойишида маълум қилинди. Вилоятда авария оқибатларидан келиб чиқиб, юк машиналарига талаблар кучайтирилади. 

Ангрендаги ЙТҲда жами 11 киши ҳалок бўлган

7 сентябр куни Ангренда кузатилган даҳшатли ЙТҲда 11 киши қурбон бўлган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг фармойишида маълум қилинди.

Фармойиш 2025 йил 9 сентябрда қабул қилинди.

Унга кўра, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (М.Убайдуллаев, Ш.Полвонов) ва тегишли ташкилотлар:

- йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этганларнинг шахсига аниқлик киритади, уларнинг оила аъзоларига ҳамда жабрланганларга тиббий, моддий, психологик ва бошқа ёрдамлар кўрсатади;

- ҳалок бўлганларни дафн маросимлари билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади;

- йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари ўрганилган ҳолда келгусида шу каби ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида йўл-транспорт инфратузилмасини хатловдан ўтказади ҳамда илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда, уларни такомиллаштириш, шунингдек юк ташиш қоидаларини янада қайта кўриб чиқиш бўйича асосланган таклифлар тайёрлайди.

4. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (М.Убайдуллаев, Ш.Полвонов), Бувайда тумани ҳокимлиги (Б.Ибрагимов):

- ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатади ҳамда ҳалок бўлганларнинг дафн маросимлари билан боғлик комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.

5. Ички ишлар бошқармаси (А.Икрамов), Транспорт бошқармаси (Б.Сафаров), Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (Ғ.Алавиддинов) ҳамда манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда:

- ҳодиса сабабларининг чуқур таҳлили ҳамда Ҳукумат комиссиянинг таклифлари асосида келгусида шу каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича чора- тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда бажарилишини таъминлайди.

6. Транспорт бошқармаси (Б.Сафаров), Ички ишлар бошқармаси (А.Икрамов) ва тегишли идоралар:

- Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда белгиланган муддатларда ЙТҲ сабабларини инобатга олган ҳолда, амалдаги юк ташиш қоидаларига юк ташувчи автотранспорт воситаларига нисбатан талабларни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлигини вилоятда жорий этади.

Эслатиб ўтамиз, аввал Ангрен шаҳрида 8 та автомобил иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid