Мактабгача таълим қамрови паст ҳудудларда тадбиркорларга "нол" қийматда ер берилади
Уларга ўз фаолиятини ўзгартирмаслик шарти қўйилади. Тадбиркорларга 7 йилгача бўлган имтиёзли кредит маблағлари ҳам ажратилади.

Мактабгача таълим соҳаси бўйича айрим тадбиркорларга 7 йилгача имтиёзли кредитлар ва “нол” қийматида ер участкалари берилади.
Мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)лардаги (Тошкент шаҳри бундан мустасно) тадбиркорлик субъектларига қатор енгилликлар берилади.
Хусусан, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг бўш ер майдонларида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил қилишга рухсат берилади.
Тадбиркорларга 7 йилгача бўлган имтиёзли кредит маблағлари ажратилади ҳамда фаолиятини ўзгартирмаслик шарти билан ер участкалари текинга берилади.
Хусусий секторни қўллаб қувватлаган ҳолда уларга имтиёзли кредитлар ажратилади. Хусусан, «ноль» қийматида ер бериш кўзда тутилмоқда.
38 та «қизил» ҳудудга 1 фоиз ижтимоий ва даромад солиғи, 41 та «сариқ» ҳудудга 5 фоиз ижтимоий ва даромад солиғи белгиланади.
Нодавлат мактабгача таълим ташкилоти лицензия олинганидан кейин уч йил давомида қамров даражаси 70-80 фоиз оралиғида бўлган туман (шаҳар)лардаги тадбиркорлик субъектларига ижтимоий солиқ ставкаси 5 фоиз, 70 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)лардаги тадбиркорлик субъектларига 1 фоиз этиб белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент таълим тизимини ислоҳ қилиш масалаларига оид тақдимот билан танишганди. Ўқувчиларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилинади.
Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишда ягона тизим йўлга қўйилади. Педагогика соҳасида ўқиётган талабалар учун эса янги стипендия таъсис этилмоқда.