platina.uz
Жамият

АҚШ 39 нафар ўзбекистонликни депортация қилди

Улар махсус рейс орқали орқага қайтарилди. Қўшма Штатлар ҳамкорлик учун Ўзбекистон ҳукуматига миннатдорчилик билдирган. 

АҚШ 39 нафар ўзбекистонликни депортация қилди

7 сентябр куни Америка Қўшма Штатларидан Ўзбекистонга депортация рейси амалга оширилди.

Унда АҚШда қонуний қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган 39 нафар Ўзбекистон фуқаросини қайтарилди. Ушбу парвоз АҚШ ўз чегараларини мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган давомли ҳаракатлар тизимининг навбатдаги қисми ҳисобланади, дейилади АҚШ элчихонаси хабарида.

"АҚШ ноқонуний иммиграцияга барҳам бериш, мамлакат чегаралари ва фуқароларини ҳимоя қилишга қатъий бел боғлаган. АҚШга ноқонуний кириб келганлар қамаладилар ва депортация қилинадилар. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон ҳукуматига АҚШнинг депортация жараёнларини амалга оширишдаги яқин ҳамкорлиги учун ўзининг чуқур миннатдорчилигини яна бир бор изҳор этади", дейилади расмий хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Доналд Трамп ҳокимиятга келгач, мамлакатда ноқоқонуний муҳожирларга қарши чоралар кучайтирилди.

Аввал АҚШ томони виза берилган 55 млн киши текширилишини билдирганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid