Тошкентда иссиқ сув ҳам режа асосида ўчирилади
Veolia Energy компанияси бунга кузги профилактика ишларини сабаб қилиб келтирди. Аввал Тошкент бўйлаб совуқ сув ўчирилиши маълум бўлганди.

Тошкент шаҳрида иссиқ сув режали ўчирилади.
Veolia Eenrgy компанияси кузги профилактика ишлари муносабати билан сентябр-октябр ойларида Тошкент шаҳрида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатиладиган мавзелар ва кўчалар рўйхатини маълум қилди.
“Ҳурматли истеъмолчилар, ушбу ишлар тизимни қишки мавсумга тайёрлаш учун зарур. Вазиятни тушунганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз”, – дейилади расмий хабарда.
Иссиқ сув таъминоти вақтича тўхтатилади:
8–12 сентябр
Кўчалар: Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Миришкор, Шукур Бурҳонов, Раззок Ҳамроев, Салом, Дўрмон йўли, Феруза
Массивлар: Қорасув–1,2,3,4,6; Бўз–2; Феруза
Кўчалар: Заргарлик, Лутфий, Боғистон, Қатортал, Гулистон, Фарҳод, Чопонота, Боғибостон, Наққошлик, Дўмбиробод, Серқуёш, Ўсмир, Тахиатош, Ширин ва бошқалар
Массивлар: Чилонзор (5–26, 30, 31, Г9А, 20А), Дўмбиробод, Шарқ, Гулистон, Ал-Хоразмий–1,2, Бешқайрақўч, Изза, Ўрикзор бозори атрофи
15–19 сентябр
Кўчалар: Қорасув, Бешариқ, Бирлашган, Элбек, Асалобод, Қурувчилар, Уйсизлар, Паркент, Чўлпон, Алимкент
Массивлар: Тузел–1÷4, Уйсизлар–1, Асалобод–1,2, Авиасозлар шаҳарчаси (1,1а,2,3,4)
Кўчалар: Амир Темур, Мустақиллик, Шароф Рашидов, Навоий, Бобур, Шота Руставели, Катта Чилонзор, Муқимий, Сеул, Нурафшон, Афросиёб ва бошқалар
Массивлар: Марказ–1,2,4,5,7; Оқтепа, Чилонзор (1–5,7,E,И), Кушбеги, Бошлиқ, Учувчилар шаҳарчаси
22–26 сентябр
Кўчалар: Мустақиллик шоҳ кўчаси, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним, Оққўрғон ва бошқалар
Массивлар: Яланғоч, Тошқишлоқмач, Мавлоно Риёзий, Бўз–1, ТошГРEС посёлкаси
Кўчалар: Бунёдкор шоҳ кўчаси, Навоий, Олмазор, Беруний, Ислом Каримов, Қоратош, Фурқат, Афросиёб, Шифонур, Чорсу майдони ва атрофи
29 сентябр – 3 октябр
Кўчалар: Амир Темур, Мустақиллик, Аҳмад Дониш, Шароф Рашидов, Яҳё Ғуломов, Шаҳрисабз, Шастри, Деҳқонобод, Катта ҳалқа йўли, Шаҳристон, Юнусобод ва бошқалар
Массивлар: Белтепа, Ибн Сино–1,2, Жарариқ, Бешқўрғон–1÷4, Олимпия, Шифокорлар шаҳарчаси, Талабалар шаҳарчаси, Юнусобод (1–19), Себзор
6–10 октябр
Кўчалар: Мунис, Сарикўл, Эски Сарикўл, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Толлимаржон, Файзобод ва бошқалар
Массивлар: Қўйлиқ–1-7, Қўйлиқ–Айланма
Кўчалар: Янги Сергели йўли, Меҳригиё, Суғдиёна, Қипчоқ, Чинар, Давлатобод, Дўстлик, Сергели 1–8А, Юлдуз 1–18
«Водник» массиви (Ҳусайн Бойқаро кўчаси, Бектемир)
«Қурувчи» массиви (Сергили).
Аввалроқ Тошкентда ичимлик суви ҳам режа асосида ўчирилиши маълум қилинганди. Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳаволада танишиш мумкин.