platina.uz
Жаҳон

Трамп Пентагонни Уруш вазирлигига айлантирмоқда

Бироқ расмий номни ўзгартириш Конгресснинг розилиги талаб қилинади. Бу АҚШ бюджетига 1 млрд долларга тушиши мумкин. 

Трамп Пентагонни Уруш вазирлигига айлантирмоқда

Трамп АҚШ Мудофаа вазирлигини Уруш вазирлиги деб қайта номлаш ҳақидаги фармонни имзолади.

Ижроий буйруқ машҳур Овал кабинетдаги камералар олдида имзоланди.

“Менимча, бу ғалаба ва куч-қувватга сабаб бўлади ва Қўшма Штатларнинг “Мудофаа департаменти”дан фарқли равишда ҳаракат қилишга тайёрлигини яхшироқ акс эттиради”, деди Трамп.

Бироқ, расмий номни ўзгартириш Конгресснинг розилигини талаб қилади.

Оқ уй ребрендинг қанчага тушишини ҳали эълон қилмаган, бироқ Америка ОАВларининг ҳисоб-китобларига кўра, бу бир миллиард долларни ташкил қилиши мумкин.

Номни ўзгартириш юзлаб агентликларга таъсир қилади ва белгиларни, электрон почта манзилларини, формаларни ва бошқа кўп нарсаларни ўзгартиришни талаб қилади.

Пентагон аввал 1949 йилгача Уруш департаменти номини олганди.

Мудофаа ввазири Пет Хегсет ҳам аллақачон ўз саҳифаларида номини уруш вазирига ўзгартирган.

Эслатиб ўтамиз, Трамп ҳокимиятга келгач,айрим стратегик номларни ўзгартирмоқда. У аввал Мексика кўрфазини Америка кўрфазига ўзгартирганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid