platina.uz
Жамият

Эндиликда исмни машинага рақам қилиб қўйиш мумкин бўлади

Бу тартиб 2026 йил 1 январдан амалда бўлади. Номлар қонунчилик ва ахлоқий нормаларга хилоф маънога эга бўлмаслиги керак. 

Эндиликда исмни машинага рақам қилиб қўйиш мумкин бўлади

Ўзбекистонда ҳам исмни машинага рақам қилиб қўйиш мумкин бўлади.

Ҳукуматнинг 562-сон қарори билан Ўзбекистонда ҳам исмни машинага рақам қилиб қўйишга рухсат берилади.

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб “Uzavtomotobelgi” давлат унитар корхонасига аҳолининг талаб ва таклифидан келиб чиққан ҳолда автомототранспорт воситалари учун олтитагача ҳарф ва (ёки) рақамлар комбинациясидан иборат бўлган “ноёб” давлат рақами белгиларини очиқ ким ошди электрон савдоларини ўтказиш орқали бериш ҳуқуқи берилди.

Бунда “ноёб” давлат рақами белгилари амалдаги давлат рақами белгиларини такрорламаслиги, қонунчиликка ва ахлоқий нормаларга хилоф маънога эга бўлмаслиги керак.

Масалан, энди кўчаларда “ZEBO”, “ELBEK”, “AZIZA”, “ODIL” ёки “BUXORO” деб ёзилган рақамли машиналарни кўришимиз мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid