platina.uz
Жаҳон

Путин Узоқ Шарқда бизнес учун имтиёзли режим жорий этилишини эълон қилди

Россия президенти Шарқий иқтисодий форумда нутқ сўзлади. Унинг айтишича, мазкур ҳудуд мамлакатнинг бошқа қисмларидан кўра тезроқ ривожланмоқда. 

Путин Узоқ Шарқда бизнес учун имтиёзли режим жорий этилишини эълон қилди

Узоқ Шарқ, иқтисодий ривожланиш ва янги режалар: Путин Шарқий иқтисодий форумда чиқиш қилди.

Россия президенти Узоқ Шарқнинг иқтисодий кўрсаткичларини мақтаган.

Унга кўра, сўнгги йилларда Узоқ Шарқ кўплаб асосий кўрсаткичлар бўйича, биринчи навбатда, иқтисодий кўрсаткичлар бўйича ўртача миллий кўрсаткичдан олдинда, етакчи ўринни эгаллади.

Ўн йил ичида Узоқ Шарқнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти икки ярим баравардан кўпроқ ошди: тўрт триллион рублдан ўн бир триллионгача.

Шу вақт ичида Узоқ Шарқ компаниялари ва корхоналарининг асосий капиталига 20 триллион рубл миқдорида сармоя киритилди.

Россия президентининг сўзларига кўра, ўн йил давомида асосий капиталга инвестициялар ҳажми бўйича етакчи ҳудудлар: Якутия – 4,5 триллион рубл, Амур вилояти – 4 триллион рубл ва Сахалин вилояти – 2,6 триллион рубл. Ушбу субъектлар Узоқ Шарқ федерал округидаги барча инвестицияларнинг 55 фоизини ташкил қилади.

"Биз темир йўлларнинг Шарқий полигонини - БАМ ва Транс-Сибир темир йўлини модернизация қилишни давом эттирамиз. 2032 йилда уларнинг юк ташиш қуввати жорий йил бошидагига нисбатан бир ярим баравар юқори бўлиши керак", деди Путин.

Россия раҳбари, шунингдек, сўнгги ўн йил ичида минтақадаги порт сиғимлари ҳақиқатда икки баравар ошганини таъкидлади: бугунги кунда бу йилига деярли 380 миллион тонна юкни ташкил этади. 2030 йилга бориб бу кўрсаткич йилига яна 115 миллион тонна юк ташилиши кутилмоқда.

Режаларга янги кўприклар, жумладан, Туманная дарёси орқали Корея Халқ Демократик Республикасига ўтиш ҳам киради. Россиядан КХДРга ўтадиган кўприк 2026 йилда очилиши режалаштирилган.

2027 йил 1 январдан Узоқ Шарқ ва Арктика учун ягона имтиёзли режим жорий этилади.

Гап тадбиркорлар, компаниялар ва уларнинг янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш воситаларидан фойдаланишни соддалаштириш ҳақида бормоқда. Бошқача қилиб айтганда: инвестор қаерга келмасин - Узоқ Шарқ ёки Арктиканинг исталган минтақаси, шаҳри, шаҳарчасига - ҳамма жойда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

Путиннинг маълумот беришича, Узоқ Шарқда аҳолининг камайиши ва кўчиб кетиши секинлашган. Ҳудудга келаётган ёшлар сони эса ошмоқда.

Узоқ Шарқдаги кўмир конлари захиралари 900 йилга етади, дея маълум қилди Россия раҳбари.

Путин, шунингдек АҚШ билан муносабатлар ҳақида тўхталиб, Трамп билан мулоқот мавжудлигини айтган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid