ОАВ: Қозоғистон ташқи ишлар вазири ҳибсга олинди
У Хитойдаги сиёсий тадбирлардан қайтиб келгач ушланган. Тадбиркор Гаджи Гаджиев ҳам қўлга олингани айтилмоқда.

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу ва тадбиркор Гаджи Гаджиев ҳибсга олинди. Бу ҳақда Orda нашри хабар бермоқда.
Нашр хабарига кўра, 4 сентябр куни ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу, тадбиркор Гаджи Гаджиев ва Миллий хавфсизлик қўмитасининг бир қатор юқори мартабали амалдорлари ҳибсга олинган.
Ҳуқуқ-тартибот органларидаги манбалар маълумотни тасдиқлади.
Нуртлеу ўз уйида ҳибсга олинган — бир кун аввал у ШҲТ саммитида иштирок этиб, Хитойдан қайтиб келган. Терговчилар вазир ва Гаджиевнинг уйларида тинтув ўтказди. Ҳибсга олинган хавфсизлик қўмитаси раҳбарларининг исмлари ҳозирча маълум эмас.
Нуртлеу 2023 йилда ташқи ишлар вазири этиб тайинланганди. У аввал президент администрацияси раҳбари лавозимида ишлаган.