platina.uz
Жамият

ДХХга ишга киритмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди

Муқаддам судланган шахс ўзини хавфсизлик ходими дея таништириб, пора олаётганда қўлга тушган. 

ДХХга ишга киритмоқчи бўлган фирибгарлар қўлга олинди

ДХХга ишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди.

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида яшовчи, 1988 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармасдан, қайта жиноятга қўл уради.

У ўзини ДХХ ходими дея таништириб, 1997 й.т. маҳаллий фуқарони давлат хавфсизлик органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. У 2024 йилнинг сентябр ойидан 2025 йилнинг июн ойига қадар турли баҳоналар билан алдаб жами 30 минг АҚШ доллари ва 510 млн. сўм пул маблағларини олади.

Бундан ташқари, мазкур фуқаронинг қариндошини Қуролли Кучлар академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, ҳозирга қадар 4 минг АҚШ доллари олади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган 10 минг АҚШ доллари ҳисобидан яна 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида истиқомат қилувчи, 1961 й.т. шахс ўзганинг ишончига кирган. Уни Давлат хавфсизлик хизмати идораларига ишга киритиб қўйиш эвазига 7 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Ангренда ИИБ терговчиси қўлга олинганди.

У терговга қадар текширув иши доирасида фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва чора кўрмаслик эвазига 10 минг доллар сўраган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid