platina.uz
Жаҳон

Хитой дунёнинг исталган нуқтасини нишонга оладиган ракетани намойиш этди

Қуроллар Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган парадда кўрсатилди. 

Хитой дунёнинг исталган нуқтасини нишонга оладиган ракетани намойиш этди

Хитой қудратли қуролларини намойиш этди.

Хитойда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган парадда DF-5C қитъалараро стратегик ядровий ракетаси илк бор намойиш этилди, деб хабар бермоқда Global Times.

Ракета технологиялари ва ядровий қуролсизланиш бўйича эксперт, профессор Янг Ченгжуннинг нашрга маълум қилишича, ушбу ракетанинг кутилаётган масофаси 20 минг км дан ошади (экватор узунлиги 40 минг км). GT шуни таъкидлайдики, шу тарзда ракета дунёнинг исталган нуқтасини нишонга олиши мумкин.

Ракетанинг хусусиятлари орасида Янг юқори парвоз тезлиги (ўнлаб Mach рақамлари), юқори аниқлик, оддий ва ядровий зарядларни ташиш қобилиятини номлади.

Хитой парадда гипертовушли ракеталарнинг яна учта турини кўрсатди - YJ-21, ДF-17 ва DF-26D. YJ-21 - бу самолётдан учириладиган баллистик ракета; DF-17 ўрта ва қисқа масофага учувчи ракета, DF-26 эса ядровий ва оддий ракеталарни ташишга қодир баллистик ракета ҳисобланади.

Хитой пойтахти Пекинда ўтказилган парадда ўнлаб давлат раҳбарлари қатнашди. Улар орасида Ўзбекистон, Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, КХДР ва бошқа давлатлар ҳам бор.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid