platina.uz
Жамият

Тошкентда Телеграм орқали салкам 3 млрд сўм ўғирлаганлар қўлга олинди

Улар Андроид телефон қурилмалари учун ишлаб чиқилган ".apk" кенгайтмали вирусли дастурлар орқали шахсий маълумотларни қўлга киритган. 

Тошкентда Телеграм орқали салкам 3 млрд сўм ўғирлаганлар қўлга олинди

Тошкентда банк карталаридаги пулларни ўғирлик йўли билан қўлга киритган жиноий гуруҳ аниқланди.

Улар Телеграм мессенжерида Андроид телефон қурилмалари учун ишлаб чиқилган ".apk" кенгайтмали вирусли дастурлар орқали телефон қурилмаларидаги СМС хабарларни ўқиш, контакт, қўнғироқлар тарихи ва бошқа маълумотларни қўлга киритган.

ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази ҳамда Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тадбир ўтказилган.

Тадбирлар давомида вирусли дастурлар Телеграм мессенжеридаги гуруҳга боғланиб, гуруҳнинг 11 нафар аъзоси турли давлат фуқаролари эканлиги, гуруҳда вирусли дастур ўрнатиб олган фуқароларнинг банк карта маълумотлари ҳамда СМС-тасдиқлаш кодлари мавжудлиги аниқланди.

Олиб борилган тезкор-техник тадбирлар натижасида, ушбу гуруҳ аъзоларидан бўлган 5 нафар шахслар қўлга олинди.

Шу билан бирга, ушбу шахсларнинг телефон қурилмалари текширилганда, 133 нафар банк карталаридан 2 миллиард 838 миллион 278 минг сўмдан ортиқ пул маблағларини ўғирлик йўли билан ўтказма қилганликлари ҳамда жиноий гуруҳнинг хар бири ўғирланган пул маблағларидан улуш олиб келганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда мазкур жиноий гуруҳнинг республика ҳудудидаги бошқа жиноий аъзоларини ва жабрланувчилар доирасини аниқлаш, бўйича тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid