platina.uz
Жамият

Фарғонада 50 минг долларга ер сотган корхона раҳбари ушланди

У кадастр ҳужжатларини фуқаро номига расмийлаштириш учун яна 3 минг доллар сўраган. 

Фарғонада 50 минг долларга ер сотган корхона раҳбари ушланди

Фарғона вилоятида тадбиркорга шифохона ҳудудидан дорихона қуриш учун ер майдони ажратиб бериши эвазига 50 000 АҚШ долларини қўлга киритган шахс ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод тумани бўлими ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Б.С. “B.F.” хусусий корхонаси раҳбари С.Н.нинг ишончига кириб, тадбиркорга Бағдод тумани Гулистон массивида янги қурилаётган марказий шифохона ҳудудидан дорихона қуриш учун ер майдони ажратиб бериши эвазига 50 000 АҚШ долларини қўлга киритган.

У гўёки ер майдонининг кадастр ҳужжатлари тайёр бўлганлигини, унинг номига расмийлаштириш учун яна 3 000 АҚШ доллари кераклигини айтиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Наманган шаҳар ҳокими қамоққа олингани хабар берилганди.

У эскирган турар-жой бинолари ўрнига кўп қаватли уй барпо этиш ҳуқуқини олиб бериш ва молиялаштириш эвазига 60 минг доллар талаб қилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid