platina.uz
Жаҳон

Башар Асадни қамашга ордер берилди

Суриянинг Москвага қочган собиқ лидерига уруш жинояти ва бошқа айбловлар қўйилган. 

Башар Асадни қамашга ордер берилди

Сурия собиқ раҳбарини қамашга ордер берилди.

Франция Суриянинг собиқ президенти Башар Ассад ва яна олти нафар юқори мартабали собиқ амалдорни ҳибсга олишга ордер берди, деб хабар бермоқда France 24.

Маълумотларга кўра, бу 2012 йилда икки журналистнинг ўлимига сабаб бўлган Хомс шаҳридаги портлаш билан боғлиқ. Франция расмийлари воқеани инсониятга қарши потенциал жиноят ва уруш жинояти сифатида текширмоқда.

Башар Асаддан ташқари, ордерлар унинг укаси Маҳер Асад, 4-Сурия зирҳли дивизиясининг собиқ раҳбари, разведка бошлиғи Али Мамлук ва армия штабининг собиқ раҳбари Али Аюбга тегишли.

Асад ва Сурия

Эслатиб ўтамиз, Башар Асад 2024 йил декабрида ҳокимиятдан ағдарилган эди. У оиласи билан Россиядан бошпана олган. Шундан бери омма кўзидан четда яшаб келмоқда.

Башар Асад мамлакатни 2000-2024 йилларда бошқарди. 2011 йилда бошланган намойишлар қонли урушга айланиб кетди. Юз минглаб кишилар ҳалок бўлди, миллионлаб кишилар эса қочоққа айланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid