platina.uz
Жаҳон

Қозоғистон президенти: Каспий денгизидаги вазият ҳалокатга яқин

Денгиз шиддат билан қирғоқлардан чекинмоқда, унга қуйиладиган сув ҳажми камаймоқда. 

Қозоғистон президенти: Каспий денгизидаги вазият ҳалокатга яқин

Каспий денгизидаги экологик вазият жиддий хавотирга сабаб бўлмоқда.

Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Каспий тез саёзлашиб бормоқда ва вазият ҳалокатга яқин.
Тўқаев ташкилотнинг узоқ муддатли муҳокамаларида Каспийнинг экологик муаммоларига устувор аҳамият бериш учун ШҲТ шафелигида Остонада Сув таҳлили марказини ташкил этишни таклиф қилди.

Бундан ташқари, у Олмаотада БМТ Бош котиби иштирокида бўлган БМТнинг Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор ривожланиш маркази очилишини маълум қилди.

Қозоғистон президенти 2026 йил апрел ойида Остонада БМТ билан ҳамкорликда минтақавий экологик саммит ўтказилишини маълум қилди.

Каспийдаги вазият

Жамоатчилик ва фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази маълумотларига кўра, сўнгги 20 йил ичида Каспий денгизи юзаси 34 минг квадрат километрдан кўпроққа қисқарган – бу Белгия ҳудудидан каттароқдир. Сув сатҳининг пасайиши Россиянинг учта минтақаси: Астрахан вилояти, Қалмоғистон ва Доғистонда қирғоқ чизиғида сезиларли ўзгаришларга олиб келди.

Дунёдаги энг йирик кўлнинг асосий манбаи бўлган Волга дарёсидан сув қуйилиш ҳажмлари ҳам камайган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid