Афғонистон шарқидаги зилзилада 250 киши ҳалок бўлди
Қурбонлар яна кўпайиши мумкин. Зилзила эпицентри 8 км чуқурликда жойлашган.

Афғонистондаги зилзила оқибатида 250 киши ҳалок бўлди. Яна юзлаб кишилар жароҳатланди.
Гап нима ҳақида?
1 сентябрга ўтар кечаси Афғонистон шарқида Покистон билан чегарага яқин жойда ер силкиниши содир бўлди.
Натижада зилзила қурбонлари сони 250 кишига етди, 500 га яқин ярадор бор, деб хабар бермоқда Афғонистон Бахтар ахборот агентлиги. Бу рақамлар "якуний эмас, чунки қутқарув гуруҳлари ҳали ҳам чекка ҳудудларга йўл олишмоқда" ва кўчкилар туфайли баъзи йўллар ёпилганига аниқлик киритилди. Қурбонлар Афғонистоннинг олти шарқий вилоятида яшаган. Айрим нашрлар эса 500 нафар қурбон ҳақида ҳам ёзмоқда. Қидирув-қутқарув ишлари ўтказилмоқда.
6,0 магнитудали зилзила Афғонистон пойтахти Кобулдан тахминан 200 км ва Покистон пойтахти Исломободдан 400 км узоқликда содир бўлган.
Зилзила эпицентри 8 км чуқурликда жойлашган. Асосий силкинишдан сўнг 4,5 дан 5,2 баллгача бўлган учта зилзила қайд этилган.
Дастлаб маълумотларга кўра, қурбонлар сони 20 кишини ташкил этган, 100 дан ортиқ киши жароҳат олган. Шу билан бирга, АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, "ўлганлар сони юзлаб бўлиши мумкин".