Магистратура натижалари эълон қилинди
Жавобларни my.edu.uz электрон тизими орқали билиш мумкин.

Магистратура қабул натижалари эълон қилинмоқда.
2025-2026-ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича my.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди.
Талабгорлар натижаларни my.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 14 август куни 2025/2026 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинганди.