"Ташаббусли бюджет" да аҳоли ва давлат шерикчилиги йўлга қўйилади
Аҳоли лойиҳа қийматининг 50 фоиз қисми молиялаштирилган тақдирда лойиҳалар автоматик равишда ғолиб бўлади.

“Ташаббусли бюджет” бўйича янги механизм жорий этилади.
Президент “Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.
2026 йилдан бошлаб “Ташаббусли бюджет” доирасида ғолиб бўлмаган лойиҳаларни депутатлар ташаббуси билан молиялаштириш механизми йўлга қўйилади. Жараёнлар устидан назорат мақсадида 11 депутатдан иборат комиссия тузилади.
"Ташаббусли бюджет" да аҳоли ва давлат шерикчилиги йўлга қўйилади.
Ташаббускор аҳоли томонидан лойиҳалар қийматининг 50 фоиз қисми молиялаштирилган тақдирда лойиҳалар автоматик равишда ғолиб деб топилади. Бу амалиёт 2026 йил 1 февралдан жорий этилади.
Эслатиб ўтамиз, “Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми 15 июлдан бошланганди. Айни кунларда овоз йиғиш босқичи давом этмоқда.
Ғолиблар Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.