platina.uz
Жаҳон

Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган пулларидан Украинага 200 млрд евро бермоқчи

ЕИ ва G7 томонидан музлатилган рус активларининг умумий миқдори тахминан 280 миллиард еврони ташкил қилади.  

Европа Иттифоқи Россиянинг музлатилган пулларидан Украинага 200 млрд евро бермоқчи

Еврокомиссия Россиянинг музлатилган активларидан ихтилоф тугаганидан кейин Украинани тиклашга деярли 200 миллиард евро ўтказиш схемасини ишлаб чиқмоқда.

Бу борадаги музокаралар 30 август куни Копенгагенда Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари иштирокида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Politico манбаларга асосланиб хабар берди.

Режада активларни зудлик билан мусодара қилиш назарда тутилмаган, аксарият Европа Иттифоқи давлатлари молиявий ва ҳуқуқий муаммолар туфайли бунга қарши. Европа Иттифоқи Россия активларини улардан кўпроқ фойда олиш учун "хавфлироқ инвестициялар" тоифасига ўтказмоқчи.

Шу мақсадда Брюссел нафақат Европа Иттифоқи мамлакатлари, балки Буюк Британия ва Канада каби G7 давлатларини ҳам ўз ичига оладиган махсус тузилма яратиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу Европага музлатилган активлар устидан кўпроқ назорат қилиш имконини беради, деб ёзади газета.

Амалдаги қоидаларга кўра, Европа Иттифоқининг исталган давлати санкцияларни узайтиришга вето қўйиш орқали Россияга активларини қайтариши мумкин. Ушбу масала бўйича овоз бериш ҳар олти ойда бир марта ўтказилади. Янги механизмнинг яратилиши Европа мамлакатларига ушбу қоидаларни четлаб ўтишга ёрдам беради, дея тушунтиради нашр.

Россия активлари ва Ғарб

Катта еттилик давлатлари 2024 йилда Киевга музлатилган Россия маблағларидан жами 45 миллиард евро миқдорида даромад жўнатишга келишиб олганди. Европа Иттифоқи ва G7 томонидан музлатилган Россия активларининг умумий миқдори тахминан 280 миллиард еврони ташкил қилади. Бу Россия валюта заҳираларининг деярли ярмидир. Ҳозирча ЕИ евронинг захира валюта сифатидаги мавқеи билан боғлиқ хавотирлар туфайли Россия маблағларини мусодара қилиш учун қонуний асослар топмаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid