platina.uz
Жамият

Жиззахда Қўриқлаш бошқармаси назоратчиси қўлга тушди

МЧЖлар қарзларини камайтириб беришни ваъда қилган ушбу шахснинг солиқ инспектори сифатида ишлаган таниши ҳам ушланди. 

Жиззахда Қўриқлаш бошқармаси назоратчиси қўлга тушди

Жиззахда фирибгарлик билан боғлиқ ноқонуний ҳолат фош этилди.

Давлат тузилмаларида коррупцион ҳолатларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Жиззах вилояти Қўриқлаш бошқармасининг Жиззах шаҳар бўлими назоратчиси қўлга олинди. У таълим ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларига ихтисослашган иккита МЧЖ фаолиятида юзага келган солиқ қарздорлиги ва жарималарни ўзининг танишлари ёрдамида камайтириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, у “холис хизматни” жорий йилнинг июн ойига қадар солиқ тизимида инспектор лавозимида ишлаган таниши орқали ҳал қилиб бериши кераклиги аниқланиб, мазкур шахс ҳам процессуал тартибда ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ ДХХ Қашқадарё ва Тошкентда наркотик моддалар айланмасига чек қўйганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid