platina.uz
Иқтисод

Uzcard тизимида носозлик кузатилмоқда

Тизим сайти ҳам яхши ишламай қолган. Ҳозирда ҳолатни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. 

Uzcard тизимида носозлик кузатилмоқда

Uzcard тўлов тизимида носозлик кузатилмоқда.

Тўлов хизмати хабарига кўра, тизимда режадан ташқари профилактика ишлар олиб борилган.

Ягона умумреспублика процессинг маркази" АЖ 2025 йил 28 августда Uzcard тизимида режадан ташқари профилактика ишлари олиб борилаётгани хабар қилди.

Шу муносабат билан вақтинчалик узилишлар:

- банкоматлар (АТМ);

- E-POS ва POS терминаллари;

- халқаро банк карталари;

- чет элда кобейдж карталари фаолиятида кузатилаётган бўлиши мумкин.

Шунингдек, Uzcard сайтида ҳам носозлик кузатилмоқда.

"Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва мутахассисларимиз ушбу носозликларни бартараф этиш ва тизимнинг барқарор ишлашини тиклаш устида иш олиб бораётганини маълум қиламиз", дейилади тизимнинг Телеграмдаги саҳифасида.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid