platina.uz
Жамият

Тошкент метросидаги касса операторлари лавозими тўлиқ тугатилади

Тўлов учун автоматлаштирилган банкоматлар метрополитеннинг барча бекатларида йил якунига қадар ўрнатилади. 

Тошкент метросидаги касса операторлари лавозими тўлиқ тугатилади

Тошкент метрополитенида касса оператори ва катта оператор лавозимлари тугатилади.

Бу йил якунига қадар амалга оширилади, дейилади "Тошкент метрополитени" хабарида.

Бугунги кунда Тошкент метрополитени йўловчиларига қулайлик яратиш ҳамда касса олдидаги тирбандликларни камайтириш мақсадида йўл ҳақини тўлашнинг 10 дан ортиқ тури мавжуд. Метрода тўлов тизимини амалга оширишда электрон турдаги тўлов усуллари янада ривожланиб бормоқда. Шунингдек, метро хизматидан камдан кам фойдаланувчилар ҳамда меҳмонлар кўплаб бекатларда чипта сотиб олиш учун мўлжалланган автоматлаштирилган банкоматлар ўрнатилмоқда.

"Шу сабабли, касса оператори лавозимидаги ходимларига бўлган талаб камайиб бормоқда. Шу муносабат билан ёпилган кассалардаги оператор лавозими иш ўринлари босқичма-босқич қисқартирилмоқда. Жумладан, биринчи босқич доирасида 204 та касса оператори лавозим штатлари белгиланган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар асосида қисқартирилди", дейилади хабарда.

Юқорида таъкидланган автоматлаштирилган банкоматларни метрополитеннинг барча бекатларида йил якунига қадар ўрнатиш режалаштирилган. Бунинг натижасида, Тошкент метрополитенида касса оператори ва катта оператор лавозимларига бўлган эҳтиёж қолмайди ҳамда ушбу лавозимлар тўлиқ тугатилади.

Хизмат лавозими қисқартирилаётган ҳар бир ходимга, ўз истак ва имкониятларидан келиб чиқиб, касб-ҳунар ўрганиш курсларида иштирок этиш таклиф қилинади.

Улар бухгалтерия, тикувчилик, қандолатчилик ва шу каби бошқа йўналишлардаги курслардан бирини танлаш имкониятига эга бўладилар. Ушбу ўқув курсларининг тўловлари белгиланган тартибда "Тошкент метрополитени" ДУК томонидан тўлиқ қоплаб берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ метродаги 13 та бекатда кассалар ёпилганди. Нақд пулда чипта сотиб олувчилар улуши 6-7 фоизгача тушиб кетган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid