platina.uz
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Шимолий Корея етакчиси билан учрашиши мумкин

Ҳар иккала раҳбар сентябр ойида Хитойдаги парадда қатнашиши кутилмоқда. 

Шавкат Мирзиёев Шимолий Корея етакчиси билан учрашиши мумкин

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиши мумкин. Ҳар иккала раҳбарлар сентябр ойида Хитойдаги тадбирларда қатнашаши кутилмоқда.

28 август куни КХДР етакчиси Хитой раҳбари Си Цзинпин таклифига биноан келаси ой бошида Хитойга ташриф билан боришини маълум қилди. Бу ҳақда қатор корейс нашрлари ёзди.

Шимолий Корея ва Хитой ўртасидаги узоқ йиллик муносабатлар Кимнинг ташрифи билан яхшиланиш босқичига кириши кутилмоқда.

Гап нима ҳақида?

Хитой ташқи ишлар вазири Хон Лей Хитой халқининг Японияга қарши уруши ва Бутунжаҳон антифашистик уруши ғалабасининг 80 йиллигига (Ғалаба кунининг 80 йиллигига) тайёргарлик кўришга бағишланган брифингда иштирокчилар рўйхатини, жумладан, Ким Чен Инни номини ҳам эълон қилди. Шу куни Шимолий Кореянинг марказий ахборот агентлиги ҳам раис Кимнинг келаси ой раис Си Цзинпин таклифига биноан Хитойга ташриф буюришини расман эълон қилди.

Ташриф буюрувчи давлатлар ичида Ўзбекистон номи ҳам қайд этилган. Хитой томонининг маълум қилишича, тадбирда Россия президенти Владимир Путин ҳамда Ветнам, Лаос, Индонезия, Малайзия, Мўғулистон, Покистон, Непал, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Беларус ва Эрон раҳбарлари иштирок этади. Ҳар бир давлатнинг юқори мартабали расмийлари, жумладан, Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси спикери Ву Вон Сик ҳам иштирокчилар рўйхатидан жой олди.

Шимолий Корея-Хитой муносабатлари Украина уруши бошланганидан сўнг шимолликлар ва руслар ўртасидаги ҳарбий алоқалар мустаҳкамлангани сабабли совиган эди. Аввал Хитой Шимолий Корея юзасидан ўз норозилигини билдирган, жумладан, Кимнинг Хитойга ташрифи ва унинг Си билан учрашувлари ўтказилмаганди.

Шимолий Корея, шунингдек, турли дипломатик тадбирлар ва давлат оммавий ахборот воситалари хабарларида Россияга устувор аҳамият бериш чораларини кўрди.

Бироқ, Ким бу гал Си Цзинпин таклифига биноан Пекинга ташриф буюриши сабабли, икки томонлама муносабатларнинг қайта тикланиши эҳтимоли ошди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid