Тошкентда 8 ёшли бемор операция вақтида вафот этди
Прокуратура ҳолат юзасидан текшириш ўтказиб, жиноий иш қўзғатди.

Тошкентдаги тиббиёт марказида 8 ёшли бола вафот этди.
Маълум қилинишича, бола бурун соҳасида ўтказилган ринопластика амалиёти вақтида оламдан ўтган.
Содир бўлган ушбу ҳолатни Бош прокуратура тасдиқлади. Маҳкама хабарига кўра, ҳолат юзасидан текшириш ҳаракатлари ўтказилган.
Ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, юзлаштириш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади, дейилади прокуратура хабарида.
Таъкидлаш керак, 2023 йилда блогер Фарҳод Маннопов операция қилинганидан кейин вафот этганди.