platina.uz
Жаҳон

Трамп яна божлар билан таҳдид қилмоқда

У Америка технологик компанияларига “ҳужум” қилаётган давлатларга қарши чиқишини билдирди. 

Трамп яна божлар билан таҳдид қилмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп янги божлар билан таҳдид қилди.

У Америка технологик корпорацияларига нисбатан турли солиқлар ёки тартибга солувчи чекловлар жорий қилувчи барча мамлакатларга қўшимча импорт божлари ва экспорт чекловлари жорий этмоқчи.

"Мен рақамли солиқлар, қонунлар ёки қоидаларга эга бўлган барча мамлакатларни огоҳлантираман.

Агар бу камситиш чоралари бартараф этилмаса, мен президент сифатида уларнинг АҚШга экспортига сезиларли қўшимча божлар киритаман ва бизнинг юқори даражада ҳимояланган технологияларимиз ва чипларимизга экспорт чекловларини жорий қиламан", деб ёзди сиёсатчи ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.

Трампнинг сўзларига кўра, у Америка технология компанияларига “ҳужум” қилаётган давлатларга қарши чиқади.

"Рақамли солиқлар, рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунчилик ва рақамли бозорларни тартибга солишнинг барчаси Америка технологиясига зарар этказиш ёки камситиш учун мўлжалланган. Бу зудлик билан тугаши керак!" - деди Оқ уй раҳбари.

Трамп ва божлар

Трамп ҳокимиятга келгач, турли мамлакатларга савдо божлари кирита бошлади. Европа, Канада, Хитой, Ҳиндистон асосий нишонларга айланди.

Аммо уларнинг аксариятига қарши тарифлар кечиктирилмоқда.

Трамп, шунингдек, Россияга икки ҳафта муҳлат берганини ҳам айтган. Бу Украина уруши билан боғлиқ.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid