platina.uz
Спорт

Футбол ўйинларига чипта харид қилиш идентификация орқали амалга оширилади

Иқтидорли футболчиларни саралаб олиш, уларни профессионал футболчи сифатида тайёрлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади. 

Футбол ўйинларига чипта харид қилиш идентификация орқали амалга оширилади

2026 йил 1 мартдан футбол ўйинларига чипталарни харид қилишда янги тизим ишга тушади.

Ўзбекистонда футбол соҳаси рақамлаштирилади.

“Ўзбекистонда футбол соҳасини рақамлаштириш ва оммавийлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–262-сон, 21.08.2025 й.) қабул қилинди.

Мамлакатимизда футболни янада ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

- моддий-техник базани халқаро талабларга мослаштириш ва футбол майдонларини кўпайтириш орқали футбол билан мунтазам шуғулланувчилар сонини ошириш;

- иқтидорли футболчиларни саралаб олиш, уларни профессионал футболчи сифатида тайёрлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш.

Қарорга кўра, “Миллий футбол электрон платформаси” ахборот тизими яратилади.

2026 йил 1 январдан тажриба-синов тариқасида футбол академия ва мактабларининг ўқув машғулотларини онлайн кузатиш, футболчилар селекцияси ҳамда тиббий ва жисмоний кўрсаткичларини мониторинг қилиш мазкур ахборот тизими орқали амалга оширилади.

2026 йил 1 мартдан футбол ўйинларига чипталарни харид қилиш шахсни идентификация қилиш ҳамда матрицали штрих-код (QR код) технологияларини қўллашни назарда тутувчи махсус онлайн ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Миллий футбол марказида қуйидагилар ташкил этилади:

- иқтидорли футболчиларни эрта аниқлаш бўйича Рақамли футбол ситуацион маркази;

- футбол учрашувларини марказлашган тарзда видео ёрдамчи ҳакам (VAR) тизимидан фойдаланган ҳолда кузатиш учун “VAR” маркази;

- ахборот тизимидаги маълумотларни сақлаш учун “DATA футбол” маркази.

Шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида “Легионерлар клуби” фаолияти йўлга қўйилади.

“Легионерлар клуби”га хорижда фаолият юритаётган (юритган) ўзбекистонлик юқори маҳоратли профессионал футболчилар ва бошқа футбол мутахассислари жалб қилинади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid