platina.uz
Жамият

Ҳоким ёрдамчилари жами 40 млрд сўмлик кредитни талон-торож қилди

Фарғонада 2024 ва 2025 йиллардаги ҳолатлар ўрганилган, жами 26 нафар ёрдамчига жиноий иш қўзғатилган.

Ҳоким ёрдамчилари жами 40 млрд сўмлик кредитни талон-торож қилди
Фотоколлаж: Platina.uz

Фарғонада 2024 йилда 10 нафар ва жорий йилнинг ўтган даврида 16 нафар ҳоким ёрдамчиси жами 40 млрд сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилган. Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида Фарғона шаҳрида фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчилари 1666 та ҳолатда 37 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, талон-торож қилган.

Мисол учун, Қиргули маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Т. Қува туманида яшовчи 3 нафар фуқаро номига 33 млн сўмдан уларнинг хабарисиз кредит расмийлаштириб, талон-торож қилган.

Маълумот ўрнида, Президентнинг 2021 йилдаги ПҚ-55-сонли қарорида ҳоким ёрдамчилари ўзига бириктирилган маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиши ва уларнинг самарадорлигини мониторинг қилиб бориш чораларини кўриши белгиланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid