platina.uz
Жамият

Ҳусан Абдувоҳидов Пахтакор тумани ҳокими этиб тайинланди

У аввал БМТ  Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси лойиҳасида ишлаган. 

Ҳусан Абдувоҳидов Пахтакор тумани ҳокими этиб тайинланди

Ҳусан Абдувоҳидов Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳокими этиб тайинланди.

Пахтакор туманида 22 август куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокимининг Абдувохидов Хусан Бўлтаковични Пахтакор тумани ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Абдувоҳидов Ҳусан Бўлтакович янги лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилаётган лойиҳада молиявий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилдан буён Пахтакор тумани ҳокими бўлиб ишлаб келаётган Ашуров Асилбек Рахмонович Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid