platina.uz
Сиёсат

Саида Мирзиёева Қирғизистон президенти билан учрашди

Учрашувда мамлакатларда ўтказилаётган "Заковат" интеллектуал ўйини мусобақалари ҳам эътироф этилди. 

Саида Мирзиёева Қирғизистон президенти билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан учрашди.

Учрашувда халқларимизни ўзаро ишонч ва ҳурмат асосида тараққиёт ва фаровонликка интилиш бирлаштираётгани алоҳида таъкидланди.

"Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровга самимий қабул ва очиқ ҳамда ишончли руҳда ўтган мазмунли учрашув учун миннатдорлик изҳор этаман.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан энг яқин қўшни ва стратегик ҳамкор сифатида муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратади", дея ёзади Мирзиёева.

У чегара масалалари бўйича муваффақиятли келишувлар, миллий ID ҳужжатларини ўзаро тан олиш, қўшма корхоналар ҳамда Қамбарота ГЭС-1 ва Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли каби йирик умумий лойиҳалар мисол сифатида келтирди.

Учрашувда мамлакатларимизда ўтказилаётган "Заковат" интеллектуал ўйини мусобақалари ҳам эътироф этилди.

Бу лойиҳа ёшлар ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган жуда самарали ташаббус сифатида қайд этилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid