platina.uz
Спорт

Триатлон: Самарқанддаги жаҳон чемпионатининг аёллар баҳсида ғолиблар аниқланди

Унда Франция, Россия, Словения вакиллари муваффақиятли қатнашди. Ўзбекистонликлар ичида энг яхши натижа Алина Ҳакимова томонидан қайд этилди.  

Триатлон: Самарқанддаги жаҳон чемпионатининг аёллар баҳсида ғолиблар аниқланди

Спортнинг триатлон тури бўйича ҳарбийлар ўртасидаги "25 Жаҳон чемпионати”нинг аёллар ўртасидаги яккалик баҳсларида элите ва сениор йўналишининг совриндорлари аниқланди.

Мусобақалар Самарқанд шаҳридаги “Silk Road Samarkand” туристик мажмуасида бўлиб ўтди.

Белллашувлар натижасига кўра франциялик Матилда Готе чемпионлик унвонини қўлга киритди. У марра чизиғини 56 дақиқа, 47 сонияда босиб ўтишга муваффақ бўлди.

Ғолибдан 24 сония ортда қолган Джаша Вратчич (Словения) иккинчи ўрин соҳибасига айланди.

Совриндоларлар учлигини эса яна бир франциялик спортчи Силия Марл якунлаб берди. Унинг учта йўналиш бўйича кўрсатгпн натижаси 58 дақиқа, 06 сонияни ташкил этди.

Мазкур йўналишда ўзбекистонликлардан энг яхши натижа Алина Ҳакимова томонидан қайд этилди ва у марра чизиғини бешинчи бўлиб кесиб ўтди.

Сениор йўналишидаги якуний натижалар қуйидагича кўриниш олди:

1. Анастасия Абросимова (Россия) - 1.04.24.

2. Сара Гравес (Канада) - 1.06.14.

3. Лорето Пастор Сопелана (Испания) - 1.07.23.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid