platina.uz
Жамият

Энди ичимлик сувигаям субсидия ажратилади

Маблағлар Қорақалпоғистон ва Хоразмда яшовчи Камбағал оилалар реестрига кирувчиларга тақдим этилади. 

Энди ичимлик сувигаям субсидия ажратилади

Айрим оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.

Ҳукумат қарори (515-сон, 14.08.2025 й.) билан “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида айрим тоифадаги оилаларни ичимлик суви билан таъминлаш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Гап нима ҳақида?

Низом Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмда яшовчи Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга қуйидаги харажатларини қоплаш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди:

- турар жойида артезиан қудуғи қазиш;

-сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ҳамда ўрнатиш.

Субсидия мазкур харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун ажратилади.

Ушбу хизматлар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимининг Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга кўмаклашувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган тадбиркорлар томонидан амалга оширилади.

Субсидия олувчиларнинг вояга етган муомалага лаёқатли аъзоси ёки қонуний вакили “Инсон” марказларига борган ҳолда ёки маҳалладаги ижтимоий ходимларга мурожаат қилиш орқали “ЯМИҲ” АТда рўйхатдан ўтиши мумкин.

Бунда “Инсон” маркази ходими ёки ижтимоий ходим субсидия олувчиларнинг вояга етган муомалага лаёқатли аъзоси ёки унинг қонуний вакили номидан “ЯМИҲ” АТда рўйхатдан ўтиш бўйича сўров юборади.

Тадбиркор белгиланган муддатда субсидия олувчиларнинг турар жойига етиб бориши ҳамда артезиан қудуғини қазиши, сув насоси ва ичимлик сув фильтрини ўрнатиши лозим.

Ишчи гуруҳ томонидан субсидия ажратиш маъқуллангани ёки рад этилгани тўғрисидаги хабар “ЯМИҲ” АТга автоматик равишда юборилади.

Субсидиялар ҳақида

Аввалроқ, президент йиғилишида фемерларга пахтани ўз вақтида йиғиштириб олиш учун субсидия берилиши маълум қилинганди.

Муҳожирларга эса хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга "ишчи виза"ни расмийлаштириш харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 5 бараваригача пул ажратилади.

Шунингдек, Ўзбекистонда коммунал соҳага ҳам йирик субсидиялар ажратиб келинади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid