Имомали Раҳмоннинг қизи юқори лавозимга тайинланди
Фарзона Раҳмон тиббиёт университетини тугатган ва соғлиқни сақлаш тизимида ишлаб келаётганди.

Тожикистон президентининг 27 ёшли қизи Соғлиқни сақлаш вазирлигида юқори лавозимга эга бўлди.
Тожикистон президентининг кенжа қизи Фарзона Имомали мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ислоҳотлар, бирламчи тиббий ёрдам ва халқаро алоқалар бошқармасини бошқаради.
27 ёшида у аллақачон Тожикистон тиббиёт университетининг тиббиёт факултети дипломига эга, педиатрия бўйича резидентурани тамомлаган. Фарзона 2023 йилда эса Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Президентнинг қизи ҳозир у раҳбарлик қилаётган бўлимда 2021 йилдан буён мутахассис бўлиб ишлаган.
Фарзона Имомали Тожикистон Халқ демократик партияси аъзоси. Матбуот хабарида айтилишича, у ҳозирда турмуш қурмаган ва ёлғиз фарзанд тарбиялайди. Бироқ ОАВга кўра, у 2022 йилда ўша пайтдаги бош прокурор Юсуф Раҳмоннинг ўғли Сафархон Раҳмонга турмушга чиққан. 2025 йилда Юсуф Раҳмон лавозимидан озод этилди.
Аввал 2024 йил охирида Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг тўнғич қизи Ўғулжаҳан Отабаева отаси номидаги хайрия жамғармасининг тиббий фаолият бўйича вице-президенти бўлгани маълум бўлганди.
Имомали Раҳмон ва унинг фарзандлари
Тожикистон президенти фарзандининг юқори мансабни эгаллаши янгилик эмас. Президентнинг жами тўққиз фарзанди бор. Масалан, ўғли Рустам Имомали Тожикистон парламенти раҳбари, Душанбе шаҳри ҳокими саналади. Қизи Озода Раҳмон эса президент аппарати раҳбаридир.