Баҳодир Абдуллаев "Ўзметкомбинат" раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Бунгача ушбу лавозимда Дилшод Аҳмедов ишлаб келаётганди.

"Ўзметкомбинат" АЖ раҳбариятида тайинлов амалга оширилди.
Унга кўра, бошқарув раиси – бош директор Аҳмедов Дилшод Турсунқулович ишдан олинди. У 2024 йил октябрдан ушбу вазифада ишлаб келаётганди.
Кузатув кенгаши қарорига кўра, Абдуллаев Баҳодир Тожимирзаевич "Ўзметкомбинат" АЖ бошқарув раиси – бош директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Баҳодир Абдуллаев 1967 йилда Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида дунёга келган. 2022 йил президент томонидан "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланган.