platina.uz
Жаҳон

ОАВ: Украина Путин-Трамп саммити олдидан позициясини юмшатди

Мамлакат НАТОга аъзо бўлиш ва урушни тўхтатиш йўлида Россия босиб олган ҳудудлардан вақтинча воз кечиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқалди. 

ОАВ: Украина Путин-Трамп саммити олдидан позициясини юмшатди

Украина томони 2022 йил февралидан буён давом этаётган қонли урушни тўхтатиш ва НАТОга аъзо бўлиш йўлини қўлга киритиш учун ҳудуднинг бир қисмидан воз кечиши мумкин. Бу ҳақда Британиянинг The Daily Telegraph газетаси манбаларга асослариб хабар берди.

Гап нима ҳақида?

Манбаларга кўра, Украина президенти Владимир Зеленский Европа етакчиларига Доналд Трамп таклиф қилган, ҳали ҳам ўз назорати остидаги Украина ерларидан воз кечишни назарда тутадиган ҳар қандай тинчлик келишувини рад этишлари кераклигини айтган.

Бироқ, аллақачон Россия тасарруфида бўлган Украина ҳудудлари муҳокама мавзуси бўлиши мумкин.

Газетанинг қайд этишича, бундай ҳаракат фронт чизиғини музлатиб, Луганск, Донецк, Запороже, Херсон ва Қримда босиб олган ҳудудлар устидан назоратни Россияга вақтинча топширишни англатади. Киев позициясининг юмшаши Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги 15 август куни Аляскада бўлиб ўтиши режалаштирилган музокаралар арафасида юз берди.

Бироқ расмий Киев бу хабарларни тасдиқлаганича йўқ. Аввалроқ Зеленский ҳудудларни топшириш унинг қўлида эмаслиги, Украина конституциясида ҳамма нарса ёзилгани ҳақида гапирганди.

Путин, Трамп ва Украина

9 август куни Доналд Трамп 15 август куни Аляскада Владимир Путин билан Украинадаги можарони тартибга солиш масалаларини муҳокама қилиш учун учрашишига умид билдирди. Кремл сана ва жойни тасдиқлади. CBS News хабарига кўра, Владимир Зеленский мунозараларга қўшилиши мумкин.

Украина ва Европа давлатлари Киевнинг иштирокисиз муаммо ҳал этилмаслигини таъкидламоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid