platina.uz
Жаҳон

ОАВ: Россия Украина билан ҳавода сулҳга эришмоқчи

Таклиф ракета ва дронлардан фойдаланган ҳолда зарбалар беришни тўхтатиб туришни ўз ичига олади. 

ОАВ: Россия Украина билан ҳавода сулҳга эришмоқчи

Россия ва Украина ҳаводаги тўқнашувларни тўхтатиши мумкин.

Россия ҳукумати иккиламчи санкциялар таҳдидининг олдини олиш мақсадида АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украинада ҳаво сулҳ тузиш ҳақидаги таклифини кўриб чиқмоқда, деб ёзади Bloomberg манбаларга асосланган ҳолда.

Агентлик манбаларига кўра, ҳаво сулҳига оид таклиф ракета ва дронлардан фойдаланган ҳолда зарбаларни тўхтатиб туришни ўз ичига олади. АҚШ президентининг элчиси Стив Уиткоффнинг Россияга ташрифи Москвага Доналд Трамп билан “кечиктирилган келишувга эришиш имкониятини” беради.

Манбалардан бири, агар Украина ҳам бунга рози бўлса, ҳаво сулҳига эришиш мумкинлигини таъкидлади.

ТАСС хабарига кўра, Стив Уиткофф 6 август куни Россияга учиб кетди.Кремл унинг президент Владимир Путин ва бошқалар билан учрашишини истисно этмади.

РБК-Украинанинг ёзишича, АҚШ президентининг вакили Кит Келлог яқин кунларда расмий ташриф билан Украинага боришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 8 августда белгиланган муддат тугайди, шундан сўнг Доналд Трамп агар Москва Украинадаги можарони ҳал қилмаса, Россия ҳамкорларига 100 фоизлик божлар жорий этишга ваъда берган эди.

1 август куни Беларус президенти Александр Лукашенко АҚШ президентининг баёнотини изоҳлар экан, Россия ҳаво сулҳига эришишдан манфаатдор эканини айтди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid