Шунқор Худойбердиев Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди
У аввал Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Пастдарғом тумани ҳокими вазифаларида ишлаган.

Пайариқ туманига янги ҳоким тайинланди.
Халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этган сессияда 2023 йил август ойидан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Исроил Жабборов вазифасидан озод этилди.
Шу пайтгача вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаган Шунқор Фармонович Худойбердиев Пайариқ тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Шунқор Худойбердиев бундан аввал Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Пастдарғом тумани ҳокими вазифаларида ишлаган.