Прокурор ўринбосари Ургут туманига ҳоким бўлди
Туманнинг аввалги ҳокими Ботир Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Дилмурод Саидқулов Ургут тумани ҳокими этиб тайинланди.
Прокурор ўринбосари Ургут тумани ҳокими этиб тайинланди.
Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди. Туманнинг аввалги ҳокими Ботир Жабборов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, ҳозирга қадар Самарқанд вилояти прокурори ўринбосари бўлган Дилмурод Бостамович Саидқулов Ургут тумани ҳокими вазифасига тасдиқланди.
Аввал Тойлоқ ва Пайариқда ҳоким алмашганди.