platina.uz
Жамият

Андижонда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилди

Ҳолатни вазирлик тасдиқлади, аммо вилоят мактаб таълими бўлими буни ихтиёрий ҳашар деб атади.

Андижонда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилди

2 август куни Марҳамат туманидаги 42-мактабда аёл ўқитувчилар синф хоналарини таъмирлаётгани акс этган видео тарқалганди. Ушбу ҳолатни мутасаддилар ўрганиб, икки хил хулоса беришди.

Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг маълум қилишича, ушбу ҳашар ихтиёрий равишда амалга оширилган.

"Устозларни ўз лавозим мажбуриятидан ташқари ишларни бажариш ҳолатини назоратга олмагани сабабли мактаб директори З.М. эгаллаб турган лавозимидан озод этилганини маълум қиламиз", дейилади баёнотда.

Аммо Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бунинг тескарисини билдирди. Вазирлик матбуот хизматига кўра, ўқитувчилар мазкур ишларга мажбуран олиб чиқилган.

"Мактаб директори З.Мамажоновага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 2-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (41,2 млн сўм – Platina.uz) миқдорида жарима қўлланилди", дейилади муносабатда.

Шунингдек, вазирлик мажбурий меҳнатга дуч келганда dmi.mehnat.uz сайти ёки (71) 200-06-00 ишонч телефонига мурожаат қилишни эслатган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат бергани йўқ.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid