platina.uz
Жамият

Шўрчидаги савдо марказида ёнғин содир бўлди

Ёнғинни бартараф этишга 10 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган. 

Шўрчидаги савдо марказида ёнғин содир бўлди

Шўрчи туманидаги савдо марказида ёнғин юз берди.

4 август куни Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани, Боботоғ МФЙда жойлашган 3-қаватли савдо марказининг биринчи ва иккинчи қаватларида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғин ўраб олинган ва ҳозирда бартараф этилди. Ёнғин ҳозирда тўлиқ ўчирилган.

Ёнғинни бартараф этишга 10 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та сув ташувчи машина жалб этилган.

Тан жароҳати олганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid